Спросить
Войти

ФАРҒОНА МЕЪМОРЧИЛИГИ ВА АМАЛИЙ САНЪАТИ РИВОЖЛАНИШИ

Автор: Набиев М.

ФАРҒОНА МЕЪМОРЧИЛИГИ ВА АМАЛИЙ САНЪАТИ

РИВОЖЛАНИШИ

Набиев М., Турсунов Қ.Қ.

Фарғона Политехника Институти

qobiljon.tursunov@bk.ru

Калит сўзлар: Эрмитаж, Марғилонсой, Оқтом, Симтепа, Меъморчилик,

Хонлик, Мамлакат, Султон.

Милодан олдинги 2минг йилликнинг охирлари ва 1 минг йилликнинг

бошлари Ўрта Ўсиё тарихида қулдорлик муносабатларнинг юзага келиши

билан белгиланги. Амударёнинг қуйи этакларида, Фарғона водийси ва

Зарафшон воҳасида чорвачилик билан шуғилланган қабилаларнинг

қароргоҳлари ва қабиргоҳлари маълум. Шу вақтга қадар туялар уй ҳайвонлари

сифтида маълум бўлган бўлса, эндиликда отдан ҳам шу мақсадларда

фойдаланила бошланди. Милоддан олдинги X-VII асрларда бир қатор иш

қуроллари темирдан ясалиб, йирик суғориш иншоотлари барпо этилганлиги

изланишлар асосида аниқланган.

Фарғона вилоятининг археологик ёдгорликларини ўрганишда 1967 ва

1969-70 йилларда Санкт-Петербургдаги Эрмитаж музейи ходимлари томонидан

мезолит ва неолит даврига оид 35 та манзилгоҳни топилиши ва Катта Фарғона

каналининг қазилиши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Канални қазиш жараёнида

жез даври, қулдорлик ва заминдорлик жамиятларига оид ёдгорликлар топилиб

текширилган. Қува ва Тошлоқ туманлари ўртасидаги Акбаробод қишлоғида жез

даврига оид манзилгоҳ, Марғилонсойнинг чап соҳилида Оқтом қабристони

бўлганлиги аниқланган. Фарғона вилоятининг Қува туманида қулдорлик

даврига оид Тахёнтепа, Фарғона шаҳрида Симтепа (Чимтепа) каби ёдгорликлар

топилиб ўрганилган. Айниқса, Қува шаҳридаги милоддан аввалги V аср ва ўрта

аср бошларига оид топилмалар яхши текширилган. X-XI асрларга оид тарихий

манбаларда бу шаҳар ободлиги ва катталиги жиҳатдан водийда Ахсикатдан

сўнг энг йирик шаҳар деб қайд этилган. Археологик материаллар Марғилон

шаҳри X асрда катта қишлоқ бўлиб, XI-XII асрларда шаҳарга айланганлигини,

Риштон эса X асрда катта шаҳар бўлса ҳам, XI-XII асрларга келиб қишлоқ

қиёфасига кириб қолганлиги исботланган.

XVIII асрнинг иккинчи ярми — XIХ аср бошларида Қўқон хонлиги кучли

марказий ҳокимиятга эга бўлган марказлашган давлат сифатида қарор топиши

натижасида иқтисодиётнинг бирмунча жонланиши маданий ҳаётга таъсир

этмай қолмади. Мамлакат пойтаҳти Қўқон ва бошқа шаҳарларда бир қатор

"Science and Education" Scientific Journal Volume 1 Issue 1

241 www.openscience.uz

меъморчилик обидалари, йўллар, кўприклар, ҳаммомлар қурилди, амалий ва

ҳаттотлик санъати ривож топди. XIХ асрнинг биринчи ярмида ҳонликда

Умархон, Муҳаммадалихон, Нодирабегим, Худоёрхон, Султон Муродбек,

Султон Сайидхон, ҳарбий бошлиқлардан Мусулмонқули, Алиқули,

Холмуҳаммад мингбошилар ва замонасининг илғор, маърифатли кишилари

томонидан меъморий обидалар қурдирилди, шаҳарсозлик тез суръатлар билан

ривожланди. Меъморчиликда асосий эътибор мадрасалар, масжидлар,

ҳонақолар, дарвеш ва қаландарлар учун такяхоналар, қорихоналар, сардобалар,

кўприклар, ҳаммомлар, бозор расталари барпо этиш ишларига қаратилди.

Меъморчилик иморатларининг маркази Қўқон шаҳри бўлиб, 1842 йилги

маълумотларга кўра, бу ерда 15 та мадраса мавжуд бўлиб, энг йирикларилари

Ҳаким тўра, Моҳлар ойим, Муҳаммадалихон, Норбўтабек, Жомий, Олий,

Султон Муродбек, Хўжа додхоҳ, Минг ойим мадарасалари бўлган. Шаҳар

маркази Чорсуда тўртта йирик мадраса қад кўтарган. Ушбу мадрасаларнинг 38

тадан 108 тагача ҳужраси бўлган.

Шунингдек, Марғилонда Саидаҳмадхўжа мадрасаси, Андижон шаҳри

атрофида Отақўзи мадрасаси, Мирзақули Бўлиш мадрасаси қурилган. Умуман

олганда, хонликнинг Қўқон, Тошкент, Андижон, Хўжанд, Ўратепа, Марғилон,

Туркистон каби шаҳарларида 200 дан ортиқ мадрасалар барпо этилган.

Хонликда Жоме (жума ва ҳайит намозларини ўқиш учун) ва маҳалла (беш

вақт намоз ўқиш учун) масжидлари қурилишига алоҳида эътибор қаратилган.

Жоме масжидлари ўзининг салобатлиги билан ажралиб турган. Улар баланд

гумбазли ва текис шифтли бўлиб, ҳар иккала турдаги бинонинг ички

кўринишидаги шифтига ва ташқи кўринишидаги гумбаз безагига алоҳида

эътибор берилган. Масжидлар биносининг қурилиши ва уларнинг таъмири

асосан вақфлар ҳисобидан амалга оширилган.

Қўқон хонлигида мақбаралар хонлар, саййид ва хўжалар қабрлари устида

барпо қилинган ва уларнинг қурилиши ҳамда таъмирланиши савобли ишлардан

ҳисобланган. Шунингдек мақбаралар қурдириш обрў орттириш воситаси ҳам

бўлган. Фарғона водийсида XVIII–XIX асрларда қурилган мақбараларнинг ички

кўринишида XI–XII асрларга хос анъаналар кузатилади.

Хонлик меъморчилиги тарихида жамоат бинолари сирасига кирувчи

ҳаммомлар алоҳида ўрин эгаллайди. Ҳаммомлар пишиқ ғиштдан, бир неча

гумбазли қилиб қурилган ва улар эгасининг номи билан аталган.

Хонликда меъморчиликнинг ривожланиши савдо-сотиқ муносабатлари

билан боғлиқ бўлган иншоотлар қурилишида ҳам кузатилади. Хонлик

ҳудудларида марказий йўллар бўйлаб работ ва карвонсаройлар фаолияти давом

этган, бозорлар ривожланган. Расталар кўчанинг икки томони бўйлаб

жойлашган ва уларни кўча ўртасини эгаллаган баланд тим бирлаштирган. Тим

"Science and Education" Scientific Journal Volume 1 Issue 1

242 www.openscience.uz

ёғоч тиркагич ва тўсиқлардан ташкил топган. Бундай бино ва иншоотлар

ҳукмдорлар, алоҳида амалдорлар ва шахслар томонидан қурдирилган[ CITATION

МНа19 \\l 2115 ]l 2115 ][ CITATION Маг19 \\l 2115 ]l 2115 ].

Хонлик меъморчилигига ёғоч, темир, пишиқ ёки хом ғишт, юпқа сопол

ғишт, ганч, мармар, харсанг тош, соғ тупроқ ва оҳак асосий қурилиш

материаллари бўлган. Темир ва ёғоч кам бўлганлиги боис қурилишда кўпроқ

пишиқ ёки хом ғишт, ганч, тош, лой, сомон ва оҳак ишлатилган. Бинолар

пойдеворига харсангтош ёки мармартош ётқизилган. Қурилишда терак, тол,

тут, ёнғоқ, қайрағоч ва арча ёғочларидан кенг фойдаланилган. Пишиқ ғишт,

ганч, юпқа сопол ғиштлар махсус хумдонларда пишириб тайёрланган.

Хонликда қурилган биноларнинг умумий тузилиши ва режалаштиришида

анъанавийлик сақланиб қолган бўлса-да, Қўқон меъморчилигида ташқи

алоқаларнинг ҳам таъсири сезилади. Биноларнинг безакларида ранг-баранг

ғиштлар кўп ишлатилган. Шипларга солинган гуллар Ўрта Осиёдаги қадимий

ёдгорликлардан ўзининг жимжимадорлиги, бўёғининг ёрқинлиги, уларнинг

баъзан кўзни қамаштирадиган даражада аралаш - қуралаш бўлиб кетганлиги

билан фарқ қилган.

Қўқон хонлигида қурилиш ва меъморчилик билан бирга амалий санъат ҳам

ривож топган. Хусусан, амалий санъатнинг наққошлик, ёғоч ва ганч

ўймакорлиги соҳалари юксак даражада тараққий этган бўлиб, уларда

меъморчиликда кенг фойдаланилган. Амалий санъатнинг юқори даражаси

Худоёрхон саройида, Олтиариқдаги Дўсти Худо масжида айвонида ишланган

нашқларда, Андижон атрофидаги Отақўзи мадрасаси безакларидаги исломий

нақшларда, Чодак масжидининг ёғоч ва ганч ўймакорлигида, Риштондаги Хўжа

Илғор масжидининг шифт безакларида яққол кўзга ташланади.

Қўқон хонлиги меъморчилиги ва амалий санъатида бутун Ўрта Осиё учун

хос бўлган анъанавий услублар билан бир қаторда маҳаллий хусусиятлар ҳам

сақланган. Қўқон меъморчилик мактабларининг вакиллари жамоат биноларини

қуриш ва уларни безашда, нақшлар танлашда ўз мактабларининг анъаналарини

такомиллаштирганлар ҳамда ривожлантирганлар. Қўқон маҳаллий

меъморчилик мактаблари ўзларининг кенг режали, ҳажмли манзаралари, безак

ва жиҳозларнинг ғоят нафислиги, рангларнинг шўхчанлиги, ҳамда ёғоч ва ганч

ўймакорлиги билан ажралиб туради. Хонлик меъморчилигида чиройли қилиб

айлантириб урғу берилган, ичига исломий нақшлар туширилган, кўпроқ қизил

ҳамда яшил бўёқлар билан жилоланган безаклардан фойдаланилган.

Бу даврда хонликда ҳаттотлик ва китобат санъати ҳам ривож топган эди.

Қўқон хонлигининг ўз ҳаттотчилик мактаби бўлиб, мамлакатда кўплаб

ҳаттотлар яшаб, ижод қилганлар. Ҳаттотларнинг аксарияти шоир, тарихчи

бўлган ёки миниатюра санъати билан шуғулланган. Қўқонлик Муҳуммад

"Science and Education" Scientific Journal Volume 1 Issue 1

243 www.openscience.uz

Латиф, Абдулғози Хўжа Хўқандий, Мирзо Бобокалон Хўқандий, Аҳмаджон

котиб, Абдуғафур хаттот, Мирзо Шариф Дабир, тошкентлик Муҳаммад Юнус

Тойиб Тошкандий, Абдулваҳобхўжа муҳркан, эшон Абдусаъмихўжа Хатиб

ўғли кабилар кўзга кўринган хаттотлардан бўлган. Бу хаттотлар насх, шикаста,

настаълиқ каби ёзув усулларини пухта эгаллаганлар. Хаттотлик санъати асосан

Қўқон, Тошкент, Андижон, Хўжанд, Ўратепа каби шаҳарларда кўпроқ ривож

топган. Ҳозирги кунда ҳам қадимий бино ва иншоотларни реставрция қилишда

ва қўлёзмаларни қайта тиклашда водийга ҳос бўлган анъанавий усуллардан

фойдаланилмоқда.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Набиев Р.Н. “Из истории Кокандского ханства”., - Т., Фан. 1973.;
2. Матбабаев Б. Қадимий Фарғонада илк давлатчилик илдизлари. //

Ўзбекистон тарихи №1. Т. 2002.

3. Ўрта Осиё меъморчилиги тарихи Муҳаммад Аҳмедов Тошкент 1995.;
Эрмитаж Марғилонсой Оқтом Симтепа Меъморчилик Хонлик Мамлакат Султон
Другие работы в данной теме:
Контакты
Обратная связь
support@uchimsya.com
Учимся
Общая информация
Разделы
Тесты